МТСнинг сармоядорлар сафидан чиқиши UMS фаолиятига зарар келтирмайди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСим-карта с логотипом оператора сотовой связи МТС
Сим-карта с логотипом оператора сотовой связи МТС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин МТС ўзининг UMS даги 50,01 % улушини Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникциялар вазирлиги ҳузуридаги “Радиоалоқа радиоэшиттириш ва телевидение маркази” (РРТМ)га сотганини маълум қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. МТС ўзининг Universal Mobile Systems (UMS) компаниясидаги 50,01 % улушини сотиши уяли алоқа оператори фаолиятига таъсир кўрсатмайди, дейилган UMS компанияси саҳифасида.

"Universal Mobile Systems мустақил алоқа оператори сифатида, берилган лицензиялар асосида абонентларга хизмат кўрсатишни давом эттиради”, — дейилган UMS расмий хабарида.

Компаниялар имзолаган шартномага кўра, “Радиоалоқа радиоэшиттириш ва телевидение маркази” UMS компаниясининг ягона сармоядорига айланади. Уяли алоқа операторига 2029 йилга қадар лицензия берилган.

Логотип компании МТС - Sputnik Ўзбекистон
МТС UMC таркибидан чиқишга қарор қилди

Шартнома қиймати эълон қилнмаган. МТС вакили Дмитрий Солодовников РИА Новостига берган хабарига кўра, UMS компанияси МТС ва унинг шўъба корхоналари олдида барча қарзларини узган. UMS компанияси сотилгани учун МТС 2016 йилнинг 3 кварталда 3 млрд рублни ўз ҳисобидан чиқаришни мўлжаллаган. Ушбу сумма кейинроқ ўзгариши мумкин.   

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг июлида Ўзбекистон ҳукумати ва МТС компанияси қўшма корхона ташкил қилган эди. Шартномага кўра қўшма корхонанинг 50,01 % акцияси МТСга тегишли, қолган 49,99 % эса РРТМга тегишли бўлган. 2015 йил якунларига кўра, компания абонентлари сони 1,095 млн кишини ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0