Беш нафар самарқандлик "ИД" сафига қўшилишга даъват қилгани учун қамоққа олинди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Экстремистларни қўлга олиш бўйича махсус операция
Экстремистларни қўлга олиш бўйича махсус операция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлашга келган Марказий Осиё муҳожирларини "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси сафига жалб қилиш мақсадида Москвада махсус тармоқ ташкил қилишган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Самарқанд вилояти жиноий ишлар бўйича суди "Ислом давлати" жангарилари сафида жангларда иштирок этиш учун Сурияга ҳудудига йўл олмоқчи бўлаётган беш нафар самарқандликни турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлашга келган марказий осиёлик меҳнат муҳожирларини "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси сафига жалб қилиш мақсадида Москвада махсус "канал" ташкил қилишган.

Жангарилар сафига одам ёллаш билан шуғулланувчи канал ташкилотчиларидан бири 23 яшар самарқандлик Икром Абдусаттаров сохта ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда янги "асар"ларни "Москва-Сочи-Истамбул-Сурия" йўналиши бўйича кўзланган манзилга юбориш билан шуғулланган.

Янги сафдошларни ўқитиш ишлари билан эса муқаддам уч марта судланган 55 яшар Руслан Бекчитаев шуғулланган. У ҳар жума намозидан кейин ислом қонунларини ўргатиш баҳонасида радикал экстремизм ғояси тарғиботи билан шуғулланган ҳамда Сурия ҳудудидаги "Ислом давлати" жиноий тўда сафига қўшилишга даъват қилган.

Шоколадлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга экстремистик материалларни шоколад кўринишида олиб киришга уринишди
Айнан шу мақсадларда тўпланганлар Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда  "Ислом давлати" жангариларининг мафкуравий асосчилари томонидан айтилган ваъзларини кўриб боришган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор ва тергов тадбирлари давомида бутун бошли гуруҳнинг радикал жиноий фаолтияга чек қўйилди.

Тезкор гуруҳ ходимлари жиноятчилардан катта миқдорда экстремистик адабиётларни ҳамда Марказий Осиё ҳудудида Ислом давлатини барпо этиш зарурлиги ҳақида ваъзлар ёзилган компьютер ва электрон ташув мосламаларини олиб қўйганлар.

Ўзбекистон ва Россия махсус хизмат вакилларининг ўзаро келишган ҳолда олиб борган ҳаракатлари натижасида самарқандлик Элбек Ризаев, Шамшир Мусаев ва Дилором Яркуловалар Сочи аэропортида қўлга олинган.

Судда айбланувчиларнинг барчаси тўлиқ ўз айбига иқрор бўлганлар. Кўриб чиқилган иш асосида жиноятчиларнинг ҳар бирига 10 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси белгиланди. Улар жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдилар.

Янгиликлар лентаси
0