Ўзбекистонга экстремистик материалларни шоколад кўринишида олиб киришга уринишди

© Sputnik / Рудольф Алфимов / Медиабанкка ўтишШоколадлар
Шоколадлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Новосибирск*Наманган рейси билан келган йўловчилар божхона текширувидан ўтказилаётган вақтда, улардан бирининг қўл юки орасида экстремистик мазмунга эга 300дан ортиқ флэш-карталар яширинган шоколад қутилари топилган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Наманган аэропорти божхона хизмати ходимлари Ўзбекистонга экстремистик мазмундаги материалларни шоколадлар кўринишида олиб киришга уринган фуқарони қўлга олдилар, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси вакили.

"Новосибирс рейси билан келган йўловчилар божхона назоратидан ўтказилаётган вақтда, бир йўловчининг қўл юкида 300дан ортиқ флэш-карталар яширинган шоколад қутилари топилган", — деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.

Божхонада берилган изоҳга кўра, аэропортда амалга оширилган тасодифий тафтиш, электрон ташувчиларда диний маърузалар, шунингдек, "Ислом халифалиги"ни яратишга доир даъват қилувчи материаллар борлигини кўрсатган. Бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0