ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Афғонистонда асирга олинган Ми-17 вертолёти экипажи озод қилинди, деб хабар қилмоқда Geo News телеканали.
Телеканал хабарига кўра вертолет экипажи – Россиялик штурман ва беш покистон фуқароси Покистонга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Покистондан Россияга таъмирлаш учун йўл олган вертолёт, Афғонистоннинг Логар ҳудудида фавқулодда қўнган эди. Вертолёт экипажи аъзолари, жумладан бир Россия ва беш Покистон фуқаролари “Толибон” жангарилари қўлга тушганини хабар берган эдик.
Россия ТИВ Покистондаги ваколатхонаси вазиятни ўз назорати остига олганини ва керакли ташкилот ва муассасалар билан домий мулоқотда бўлиб турганини хабар қилган эди.