Толибон вакили Ми-17 экипажи аҳволи ҳақида хабар қилди

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишВид города Кабул
Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Толибон” вакили Қори Сайфулла Мехсуд айтишига қараганда экипажнинг барча аъзолари тирик, фақат учувчи қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун ОАВларда “Толибон” жангарилари асирга олинган Ми-17 экипажи аҳволи ҳақида тарқатган хабари пайдо бўлди, РИА Новости хабарига асосан.

Ми-17 вертолети - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда фавқулодда қўнган вертолет экипажи “Толибон” қўлига тушди

Dawn нашри ёзишига қараганда, вертолёт экипажи "Техрик-и-Талибан" радикал гуруҳи жангарилари қўлида бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳ “Толибон” оқимига қарашли бўлиб, у Афғонистоннинг Логар вилояти ҳудуди чегарасида фаолият юритади. 

“Толибон” вакили Қори Сайфулла Мехсуд хабар беришига кўра, вертолёт экипажи "Техрик-и-Талибан" жангарилари қўлида. Улар Логар вилоятининг Азра аҳоли пунктида жойлашган. Жангарилар бошлиғи Адам Кочи исмли шахс. У оммага “Билал” исми билан таниш”, — деб хабар қилмоқда Dawn нашри.

Мехсуд айтишига қараганда экипажнинг барча аъзолари тирик, фақат учувчи яна бир Покистон вертолётидан отилган ўқдан қурбон бўлган. “Бизнинг бир ҳамкасабамиз қурбон бўлди, икки киши яраланди”, — деди Мехсуд нашрга.

Мехсуднинг айтишига қараганда, яқин орада асирлар туширилган видеолавҳа эълон қилинади. У “Толиблар” ушбу ҳудудни тўлиқ ўз назорати остида ушлаб турганини ва Покистон ҳукумати Афғон ва америка ҳарбийларидан ёрдам сўрамаслигини талаб қилди.

Вертолеты Ми-17 - Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди

Унинг айтишига қараганда, Афғон ёки америка ҳарбийлари асирларга ёрдам беришга уриниб кўришса, уларнинг барчаси ўлдирилади. Адам Кочи асирларнинг ҳар бирига портловчи ускуна боғлаб қўйиш ҳақида бўйруқ олган. 

Эслатиб ўтамиз, Пайшанба куни Покистондон Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун йўл олган вертолёт Афғонистон ҳудудига фавқулода қўнишга мажбур бўлган. Вертолёт экипажи бўлган етти киши жангарилар қўлига асирга тушган. Улар орасида бир Россия фуқароси бўлганлиги хабар қилинган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0