ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Май ойида Қамчиқ довонида ер кўчкиси туфайли қурбон бўлган беш фуқаро қариндошлари йўл қурилиш корхонасидан товон пули талаб қилмоқда, деб ёзади РИА Новости.
Тўртинчи май куни “Қамчиқ” довонида ер кўчкиси остида икки автомобил қолиб кетган эди. Кўчки остида қолган автомобиллардан олти кишини ФВВ ходимлари томонидан қутқарилган, беш киши эса — қурбон бўлган эди.
“Қамчиқ” довонида қурбон бўлган фуқаролар қариндошлари Андижоннинг ООО “Айбил” корхонасидан бир неча миллион доллар товон пули талаб қилишмоқда”, — дейилган РИА Новости хабарида. Ушбу корхона автомобил йўлининг кўчки солир бўлган бўлагини лойиҳалаштириш ва қуриш билан шуғулланган экан.
Июл ойида Наманган вилоят суди корхонани таъмирлаш ишларини мақсадга мувофиқ бажармаганликда айблаган эди. Суднинг кейинги босқичи — бир ойдан кейин Ўзбекистон Олий судида кўриб чиқилади.
Қамчиқ довони Қурама тоғ тизмасида жойлашган бўлиб, унинг денгиз сатҳидан баландлиги 1,2 минг метрни ташкил қилади. Довон орқали аҳоли зич бўлган Фарғона водийсини, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган, асосий автомобил магистрали ўтади. Қиш вақтида қор кўчкиси хавфи туфайли, йўлнинг ушбу қисми вақти-вақти билан ёпилади.