Дональд Трамп Ўзбекистонни террорчи-давлат деб атади

© Sputnik / Кевин Даунс / Медиабанкка ўтишАҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи Дональд Трамп Мэн штатида ўтказилган митинг давомида Америка Қўшма Штатларида (бошқа бир нечта давлатлар фуқаролари қаторида) ўзбекистонликларни кўришни истамаслигини айтган ва йиғилганлардан Ўзбекистон қаерда жойлашган ўзи дея савол берган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Мэн штатидаги митингда чиқиши вақтида Ўзбекистонни террорчи-давлатлар сафига қўшган, деб хабар қилмоқда The Washington Post.

Америка миллиардери ва телебошловчи Доналд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Доналд Трамп АҚШга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди
Нашр маълумотига кўра, сиёсатчи АҚШга қонуний равишда кириб келган иммигрантлар, қочқинлар ва талабалар ҳақида бир қанча мисоллар келтириб, "уларнинг баъзилари фуқароликка эга бўлиш мақсадида келишган, лекин охир-оқибат америкаликларни ўлдиришни хоҳлаб қолишган", — дея айтган.

Трамп АҚШда қабул қилишни истамайдиган мамлакатлар орасида ўзбекистонликларни ҳам айтиб ўтган (шу билан бирга тўпланганларга у қаерда жойлашган ўзи, дея савол берган).

"Биз террорчи-давлатлар фуқароларига АҚШга кириб келишга рухсат бердик, бундай қилмаслик керак эди, чунки сиз уларни текшириб кўра олмайсиз. Уларнинг ишончлилик даражасини аниқлашнинг имкони йўқ. Улар кимлиги ҳақида бирор тушунчага эга эмассизлар. Улар ҳамма вақт улкан "троян оти" бўлиб чиқиши мумкин", — деган Трамп.

Террорчи-давлат "унвони" Ўзбекистондан ташқари Покистон, Афғонистон, Сурия, Марокаш, Филлиппин, Яман ва Сомалига насиб этган.

Янгиликлар лентаси
0