Доналд Трамп АҚШга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАмерика миллиардери ва телебошловчи Доналд Трамп.
Америка миллиардери ва телебошловчи Доналд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Доналд Трамп матбуот-хизмати маълумотига кўра, миллиардер ўтган ҳафтада Калифорнияда 14 кишининг мусулмонлар томонидан отиб ташланишидан сўнг шундай тўхтамга келган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik.  Доналд Трамп ўтган ҳафтада Калифорнияда 14 кишининг мусулмонлар томонидан отиб ташланишидан сўнг, Қўшма Штатларга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди. Оқ уй унинг бу қарорига ўз эътирозини билдирди, деб хабар қилади РИА Новости CNN маълумотига кўра.

Сиёсатчи ўз твиттерида мусулмонларда душманлик кайфияти тобора кучайиб, мамлакат хавф остида қолаётгани тўғрисидаги “муҳим баёнот”ини эълон қилди. Миллардернинг фикрига кўра, аксарият мусулмонлар америкаликларга нисбатан душманлик кайфиятида.

Душманлик сабаби аниқлаштирилмагунча, фуқаролар мусулмонларнинг қурбонига айланмаслиги керак, деб ҳисобламоқда Трамп.

Трампнинг баёнотига Америка-ислом муносабатлари кенгаши изоҳ бериб, уни “фашизм соҳасидаги чиқиш” деб атади. Аввалроқ эса CNN шарҳловчиси Дональд Трампни Гитлер билан тенглаштирган эди.

АҚШ президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари Бен Родс ҳам Трампнинг таклифини кескин қораламоқда. Родснинг сўзларига қараганда, бу сингари таклифлар "террорчилар тегирмонига сув қуймоқ” билан тенг. “Бу таклифга рози бўлиш оқибатида, АҚШни мусулмонлар билан уруш олиб бораётгандек кўрсатиб қўйиш мумкин”, деди у.

Доналд Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод қўйганлар орасида етакчи. АҚШ давлати президентлигига сайлов 2016 йилнинг ноябрида ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0