Ўзбекистон Boeing 787 самолётининг суратлари пайдо бўлди

© Viktor Tsoy/TwitterBoeing-787 Dreamliner
Boeing-787 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Орзу лайнери”да учишни орзу қилган Ўзбекистонлик йўловчилар илк бор ушбу йилнинг сентябр ойида унда парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари томонидан сотиб олинган икки Boeing-787 Dreamlinerининг биринчи сурати пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Twitter фойдаланувчиларидан бири.

Boeing 787-9 Dreamliner йўловчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ХЙ Сентябрда Boeing-787 Dreamliner самолётида парвозлар амалга ошира бошлайди

Самолёт, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг фирма бўёқларига бўялган бўлиб, унинг дум қисмида авиакомпания логотипи сурати солинган.

Boeing787 Dreamliner, бугунги кунда замонавий, қулай ва узоқ масофаларда энг тежамкор самолёт ҳисобланади. “Орзу лайнери”да учишни орзу қилган Ўзбекистонлик йўловчилар, илк бор ушбу йилнинг сентябр ойида унда парвоз қилишлари мумкин.

Тошкент халқаро аэропортида ушбу улкан самолёт қўниши, учиши ва унга техник хизмат кўрсатилиши ҳамда таъмирланиши  учун таёргарлик ишлари кўрилган. Хусусан, Boeing-787 турдаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш, керак бўлганда унинг композит материаллардан ясалган деталларини ясаб чиқиш учун махсус ангар ва цех қурилган.

 

Янгиликлар лентаси
0