ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси самолётлари сафи сентябрда икки Boeing-787 Dreamliner самолёти билан тўлдирилади. Уларнинг биринчиси Мустақиллик байрами кунларида Ўзбекистонга етиб келиши керак, деб хабар берилмоқда авиакомпания сайтида.
Сентябрдан бошлаб Ўзбекистонликлар янги Boeing787 Dreamliner да янгича қулайлик билан саёҳатга чиқа бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, янги самолётдан фойдаланиш учун Тошкент аэропортида махсус инфраструктура иташкил қилинган эди. У ерда самолётнинг композит материаллардан ташкил топган бўлакларини таъмирлаш ёки қайта ясаш мумкин ёки ушбу турдаги самолётларга техник хизмат ва кўрсатиш учун алоҳида усти ёпиқ ангар қурилган.