АҚШ қирувчи-самолётлар ёрдамида Шимолий Кореяни "жиловлаб" турмоқчи

© Commons.wikimedia / Master Sgt. Lance Cheung (U.S. Air Force)Америка бомбардимончи-самолёти
Америка бомбардимончи-самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги ўн йил деганда биринчи маротаба Тинч океани ҳудудига B-1B Lancer номи билан машҳур юқори манёврларни бажаришга қодир стратегик бомбардимончиларни йўллайди, деб баёнот бермоқда АҚШ ҳудудий қўмондонлиги.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея ва Хитойни "жиловлаб туриш" мақсадида, Тинч океани ҳудудига ўз бомбардимончи-самолётларини юбормоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қирувчи-самолётлар шанба куни Мариан ороллари архипелаги таркибига кирувчи Гуам оролидаги Америка ҳарбий базасига учиб келади. Улар В-52 бомбардимончилари ўрнини босиши айтилмоқда.

Ҳарбий самолётларга хизмат кўрсатишлари учун Америка ўз базасига, шунингдек, 300га яқин ҳарбийларни ҳам йўллаши айтилмоқда.

"Америка биринчи маротаба бундай йўл тутаётгани йўқ, аммо ўн йил ичида биринчи марта бу сингари ҳолат юз берди", — дейилган қўмондонлик хабарида.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз топшириғи қандай бажарилаётганини кузатмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказди
Хабарда таъкидланишича, B-1 бомбардимончилари "янада қудратли қуролга эга бўлиб, масофадан туриб мўлжалга қарата аниқ зарба йўллаш хусусиятига эга".

Шимолий Корея томонидан тез-тез баллистик ракеталар синови ўтказилаётгани сабаб, АҚШ Тинч океани ҳудудида B-1 бомбардимончи-самолётларини жойлаштирмоқда.

Пхеньян томонидан энг сўнгги бор ўтказилган синови айниқса Вашингтоннинг тоқатини-тоқ қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0