ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Шимолий Корея яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказди, деб хабар қилган Рёнхап агентлиги. РИА Новости хабари асосида.
Корея Республикаси Қуролли кучлари штаби уюшган раҳбарлар штаби баёнотига кўра баллистик ракета синови Хванхэ-Намдо провинциясида амалга оширилган бўлиб, ракеталар парвози масофаси минг километрни ташкил қилган.
Америкалик ҳарбийлар эса бир йўла иккита ракета учирилишини қайд этишган: улардан бири стардан кейин ҳавода портлаган, иккинчиси эса Шимолий Корея устидан учиб ўтиб, Япон денгизига қулаган.
АҚШ стратегик қўмондонлиги маълумотларига кўра, гап ўртача масофани босиб ўтишга қодир "Нодон" типидаги ракеталар ҳақида бормоқда.