ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Рио Олимпиадаси ғолиблиги учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири бўлди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.
Олимпиададан "олтин" медаль билан қайтган ўзбекистонлик спортчига 200 минг доллар берилади. "Кумуш" учун 100 минг доллар, "бронза" учун эса 75 минг доллар ваъда қилинган. Нашрлар маълумотларига кўра, Таиланд "олтин" медаль учун 314 минг доллар, Озарбайжон 510 минг доллар мукофот беради.
Таиландлик ғолиб спортчига мукофот пули бирданига берилмайди, у 20 йил давомида мукофот пулини ойма-ой олади.
Немислар бу борада охирги қаторларда — 19,5 минг доллар. Буюк Британияда эса Олимпиададаги ғалаба учун мукофот пули берилиши белгиланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги 2016 йилги Олимпия ўйинлари 5-21 август саналарида ўтказилади.