Европа Иттифоқи “Турк оқими” ҳақидаги музокаралардан хавотирда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишГаз қувурлари
Газ қувурлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европалик амалдор: Россия ва Туркиянинг янги дўстлиги Европа Иттифоқи учун муаммога айланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Москва ва Анқаранинг “Турк  оқими” лойиҳасини қайта тиклаш ҳақидаги музокаралари Европа Иттифоқида безовталик уйғотмоқда, деб хабар қилмоқда Рейтер.       

Брюсселнинг фикрига кўра янги газ ўтказгич Москва позициясини кучайтиради.

Европалик дипломатлар фикрига кўра, “Турк оқими” ишга тушганидан кейин Украина “асосий газ ўтказувчи” мақомидан маҳрум бўлади ва ЕИнинг “Газпром”га боғлиқлиги ортади. Ундан ташқари Каспий денгизидан газ олиб келиш лойиҳаси ҳам иқтисодий маъносини йўқотади.

“Россия Украинани Туркияга алмаштиришни истаса, Россия ва Туркиянинг янги дўстлиги Европа Иттифоқи учун муаммога айланиши мумкин”, — деб изоҳ берди ЕИнинг юқори лавозимли амалдорларидан бири.

“Европа Иттифоқи 9 августда бўлиб ўтадиган Россия ва Туркия президентлари учрашувига безовталик билан қарамоқда, чунки ушбу учрашувда “Турк оқими”га оид шартнома имзоланиши мумкин”, — дейилган Рейтер хабарида.  

“Турк оқими” Қора денгиз туби орқали Россиядан Туркияга ва ундан Грециягача газ қувури ўтказишни кўзда тутади. Ушбу лойиҳа бир неча йил олдин бошланган эди, ўтган йилнинг охирида Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилганидан кейин лойиҳа  музлатиб қўйилган эди.

Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон 9 август куни Санкт-Петербургга ташриф буюради

Яқинда Туркия бўлиб ўтган воқеа учун кечирим сўраганидан кейин “Турк оқими” ҳақидаги музокаралар яна давом эта бошлади. Июль охирида Россия ва Туркия Иқтисодиёт вазирликлари вакиллари орасида учрашувлар бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тоййип Эрдўғон Санкт-Петербургда 9 августда учрашув режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0