Эрдўғон 9 август куни Санкт-Петербургга ташриф буюради

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишТуркия раҳбари Тойиб Эрдўғон
Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Радаб Тойиб Эрдўғон 9-август куни Санкт-Петербург шаҳрига сафар уюштириши маълум бўлди. Бу ҳақда Туркия Бош вазирининг ўринбосари Мехмет Шимшек хабар қилган.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Туркия Бош вазири ўринбосари Мехмет Шимшек россиялик ҳамкасби Аркадий Дворкович билан учрашувда Туркия президенти Тойиб Эрдўғон 9 август куни Санкт-Петербург шаҳрига сафар уюштиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Жаноб элчининг бизга берган хабарига кўра, ҳурматли президентимиз (Ражаб Тойиб Эрдўғон) 9-август куни Петербургда бўлишини тасдиқлаган", — деган Шимшек.

Туркия вице-бош вазирининг таъкидига кўра, давлатлар иккиёқлама муносабатларни иложи борича тезроқ яхшилаш ҳаракатида.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон ва Путин ўртасидаги суҳбат 45 дақиқа давом этди
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия мунособатлари ўтган йилнинг кузида, Сурия осмонида Россия Ҳаво-Космик кучларига қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самоёти Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилганидан кейин, кескин ўзгарган эди. Парашютда сакраган россиялик учувчи Олег Пешков террорчилар томонида жанг қилаётган Туркия фуқароси томонида отиб ташланган эди. Россия президенти Владимир Путин ушбу воқеани “Террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деб атаган ва Туркияга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар киритган эди.

Июн ойи охирида эса Туркия президенти Россия президенти номига мактуб йўллаб, унда Сурияда қурбон бўлган учувчи ўлими учун кечирим сўради. Ана шундан сўнг Кремл ҳукумати иккиёқлама муносабатларни қайта тиклаш ҳақида таклифларни кўриб чиқишга розилигини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0