Эрдўғон ва Путин ўртасидаги суҳбат 45 дақиқа давом этди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғонга яқин манба Туркия президентининг Владимир Путин билан суҳбати қай тариқа кечгани ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Эрдўғоннинг Путин билан суҳбати "ўта сермазмун ва позитив" кечди. Бу ҳақда NTV телеканалига Туркия президентига яқин манба хабар қилган. РИА Новости хабари асосида.

Суҳбатдош, шунингдек, икки етакчи ўртасидаги телефон суҳбати 45 дақиқалар чамаси давом этгани ҳақида маълум қилган. Расмий баёнот сал кечроқ берилиши хабар қилинмоқда.

Туркия - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ҳукумати "Су-24" учувчиси оиласига товон пули тўлаш шартини айтди
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, уриб туширилган "Су-24" учун узр сўраган эди.

Сал кечроқ Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим Анқара марҳум учувчи оиласига товон пули тўлашга рози эканлигини маълум қилди.

Кремль Эрдўғоннинг мактуби давлатлар ўртасида муносабатлар тикланишида муҳим роль ўйнашини тан олса-да, аммо барча муаммоларни икки-уч кунда ҳал этиш мумкин эмаслигини айтиб ўтдилар.

Янгиликлар лентаси
0