Туркия ҳукумати "Су-24" учувчиси оиласига товон пули тўлаш шартини айтди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишТуркия
Туркия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия раҳбари Владимир Путинга йўллаган мактубида, уриб туширилган "Су-24" учун узр сўраб, унинг учувчиси ўлими учун чуқур ҳамдардлик билдирган, ҳамда Россия билан муносабатлар бузилишини хоҳламаганини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Туркия ҳукумати марҳум учувчи Олег Пешков оиласига товон пули тўлаши мумкин, деб таъкидлади Туркия президенти матбуот-котиби Иброҳим Қалин. РИА Новости хабари асосида.

"Агар марҳум учувчи Олег Пешковнинг оиласи аъзолари товон тўлашни талаб қилиб мурожаат қилса, бу масала Туркия томонидан кўриб чиқилиши мумкин", деб айтган Қалин. Унинг сўзларидан Hurriyet нашри иқтибос келтирган.

Тоййип Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон кечирим сўради
Бундан сал олдин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия раҳбари Владимир Путинга йўллаган мактубида, уриб туширилган "Су-24" учун узр сўраб, унинг учувчиси ўлими учун чуқур ҳамдардлик билдирган, ҳамда Россия билан муносабатлар бузилишини хоҳламаганини таъкидлаган эди.

Кремл раҳбарияти Эрдўғон томонидан йўлланган мактубга давлатлар ўртасида муносабатлар тикланиши учун қўйилган муҳим қадам сифатида қарашмоқда.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Эрдўғон муҳим қадам қўйганини эътироф этар экан, "Су-24" можароси бир неча кун ичида ҳал бўладиган муаммо эмас", дея қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0