ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Туркия президенти Тоййип Эрдўғон Россия президенти Владимир Путинга ёзган хатида Сурияда қурбон бўлган учувчи Олег Пешков ўлими учун кечирим сўради, Кремл матбуот хизмати хабари асосида.
“Мен, қурбон бўлган россиялик учувчи оиласига, яна бир бор ўзимнинг ҳамдардлигимни изҳор қилиб, чуқур таъзия билдираман ва кечирим сўрайман. Бутун юрагим билан уларнинг дардига шерикман. Россиялик учувчи оиласини Турк оиласи сифатида қабул қиламиз. Еткизилган қайғу ва зарарни қоплаш учун биз ҳар қандай ташаббусга таёрмиз”, — деб Эрдўғоннинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.
Туркия президентининг хатида айтилишига кўра “россиялик учувчи ўлими билан боғлиқ Туркия фуқароси устидан тергов ишлари бошланган”.
Ундан ташқари хатда, Эрдўғон “Россия ва Туркия учун одатий бўлган дўстона мунособатларни тиклаш учун керак бўлган ҳамма нарсани қилишга, шу билан бирга ҳудуддаги можароларни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилшга ва террорчиликка қарши курашга таёр эканлигини” таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия мунособатлари ўтган йилнинг кузида, Сурия осмонида Россия Ҳаво-Космик кучларига қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самоёти Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилганидан кейин, кескин ўзгарган эди. Парашютда сакраган россиялик учувчи Олег Пешков террорчилар томонида жанг қилаётган Туркия фуқароси томонида отиб ташланган эди. Россия президенти Владимир Путин ушбу воқеани “Террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деб атаган ва Туркияга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар киритган эди.