ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Спорт Кураши ассоциацияси Шимолий Осетия-Алания раҳбари Вячеслав Битаров номига расмий хат йўллаб, ундан уч карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик спортчи Артур Таймазовни Россия Думасига депутатлик номзодини қўллаб- қувватлаш сўралган, деб хабар бермоқда Nuz.uz.
Ассоциация вакилларининг сўзларига қараганда, ҳозирги замоннинг энг буюк эркин курашчиларидан бири бўлган Артур Таймазов Ўзбекистонда спорт ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшган.
Ундан ташқари Ассоциация хатида Таймазовнинг Россия ва Ўзбекистон орасидаги спорт ва маданият соҳсидаги ҳамкорлкка қўшган ҳиссаси ҳам эслаб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг унвондор эркин курашчиси бўлган Артур Таймазов, “Единая Россия” партияси номидан Россия Давлат думасининг VII чақириқ кенгашига номзод.