ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. АҚШнинг сўнгги қабул қилган қарори — америкаликлар чегарани унутиб қўйяётганини англатмоқда, деб баёнот қилган КХДР ТИВнинг АҚШ билан муносабатлар департаменти раҳбари Хан Сон Рел. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган.
Расмий Вашингтон 6 июл куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва мамлакатнинг 22 нафар амалдорига нисбатан санкция эълон қилди. АҚШ фикрига кўра, санкция эълон қилинган кореялик расмийлар инсон ҳуқуқлари поймол этилишида масъул.
Хан Сон Рел эса АҚШнинг сўнгги хатти-ҳаракатлари туфайли яриморолда вазият кескин тус олганини таъкидламоқда. "Агар Америка келгуси ойда ҳам Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги ҳарбий ўйинларини давом эттирса, тўқнашув юзага келиши муқаррар", — деган у.
"Пхеньянда мавжуд маълумотларга кўра, Америка ўзининг ҳарбий ўйинлари давомида ўз аскарларини Шимолий Кореяга тажовуз қилишга ҳамда Ким Чен Инни йўқ қилишга қаратилган "қуролсизлантирадиган зарба" беришга тайёрламоқда", — деб қўшимча қилган Хан Сон.