Тожикистон Ўзбекистон туфайли қанча йўқотганини ҳисоблаб чиқди

© Sputnik / Иосиф БудневичГидроузел
Гидроузел - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона энергия тизимини ёпгач, Тожикистон катта миқдорда электр энергиясини экспорт қилишдан маҳрум бўлди", деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон нашри.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Сувнинг бекорга оқиб кетиши туфайли Тожикистон йилига бир неча миллиард киловатт-соат электр манбаини йўқотмоқда, деб баёнот қилган Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода. Спутник Тожикистон хабари асосида.

"Сувлар мамлакатнинг энг йирик ГЭСларидаги агрегатлар ёнидан шунчаки оқиб кетиши туфайли бу йил Тожикистон 4 миллиард киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқишдан маҳрум бўлади", — деган Усмонзода.

Тожикистон вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона энергия манбасини ёпгач, Тожикистон йирик миқдорда электр энергиясини эскпорт қилишдан маҳрум бўлган. Хабарда таъкидланишича Тожикистонда йилига ўртача 16,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқилади, камсувлик даврида, қиш мавсумида эса бу дефицит 2,5 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тожикистон ҳукуматига "Роғун ГЭСи" бўйича эътироз мактубини йўллади
"2009 йилгача Тожикистон бу тизим орқали ёзги мавсумда қўшни мамлакатларга электр энергиясини етказиб берар, қишки мавсумда эса худди шундай тизим орқали электр манбаига эга бўлар эди. Тизимдан чиққач, мамлакат ўзининг ички энергия тизимини ривожлантиришга мажбур бўлди.

Йирик миқдорда экспортни амалга ошириш имконияти эса 2011 йилда, яъни Афғонистоннинг Пули Хумри шаҳридан тортилган электр узатиш линияси ишга туширилгач пайдо бўлди", — деб хабар қилган вазир.

Усмонзода, шунингдек, май ойида ишга туширилган CASA-1000 лойиҳаси мамлакат учун айниқса фойдали эканлигини таъкидлаган. Вазирнинг  сўзларига кўра, Casa-1000 Қирғизистон ва Тожикистонга ёз ойларида ортиқча бўлиб қолган электр қувватини сотиш имкониятини беради. "Ушбу лойиҳа электр энергияси экспорти ҳажмини оширишга хизмат қилади ҳамда йилига сувнинг бекорга оқиб кетиши туфайли юзага келаётган йўқотишларни тўлиқ "йўққа" чиқаради", — деб таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамиз, CASA-1000 лойиҳаси — электр энергиясини Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга экспорт қилишни мақсад қилган лойиҳадир. Янги электр қувватини узатиш тармоғи Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистонни бир-бирига боғлайди.

Лойиҳа Қирғизистон ва Тожикистонда мавжуд гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр қувватини Афғонистон ва Покистонга узатиш тармоғини қуришни назарда тутади.

Тожикистон расмийларининг айтишича ушбу лойиҳани Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги(USAID), Буюк Британия халқаро ҳамкорлик вазирлиги(DFID) ва Австралия халқаро ривожланиш агентлиги(AusAID) қўллаб қувватлаган.

Янгиликлар лентаси
0