Шавкат Мирзиёев Тожикистон ҳукуматига "Роғун ГЭСи" бўйича эътироз мактубини йўллади

© Sputnik / Ратушенко / Медиабанкка ўтишРоғун ГЭСи қурилиши
Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил 19 июл куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода номига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев номидан расмий мактуб йўлланган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2016 йил 19 июл куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Коҳир Расулзодага мактуб йўллаб, Роғун ГЭСи борасида Ўзбекистон позициясини яна бир бор эслатиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабари асосида.

"2016-йил 1 июл санасида қатор хориж давлатлар ОАВларида эълон қилинган “Роғун ГЭСи” ОАЖ ва Италиянинг "Salini Impregilo S.p.A" компанияси ўртасида Роғун ГЭСи қурилиши борасида тузилган доиравий битим ҳақидаги хабарларга жавобан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири қуйидагиларни маълум қилади, — дейилади хабарда.

Эълон қилинган хабарларга мувофиқ, Тожикистон республикаси ҳукумати "Salini Impregilo" компанияси билан Роғун ГЭСи лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида доиравий битим тузган.

Шу муносабат билан эътиборингизни яна бир карра шу нарсага қаратмоқчимиз: Роғун ГЭСи қурилиши олиб борилаётган ҳудудда ўтказилган қатор тадқиқотлар ва биринчи галда Жаҳон Банки ҳомийлиги остида ўтказилган халқаро кенгқамровли экспертиза Роғун ГЭСи қурилиши бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан хавф туғдиришини асослаб берган. Бу ҳақда қўшни давлатлар раҳбарлари ҳамда экспертлари баёнотларида ҳам айтилган ва Тожикистон ҳукумати бундан яхши хабардор. 

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари илиқлашмоқда
Айнан шу сабабдан мазкур лойиҳа ортидаги улкан техноген, экологик, ижтимоий ва иқтисодий хатарларни англаган ҳолда Жаҳон банки Роғун ГЭСини молиялаштиришда иштирок этишдан воз кечган эди".

"Яна ва яна бир марта эслатиб ўтишга мажбурмиз, бунёд этилаётган Роғун ГЭСи лойиҳаси 35 йил олдин 70- йиллардаги совет тузумига хос гигантомания даврида ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги замонавий талаблар ва тажрибалар уни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Баландлиги бўйича дунёда тенги йўқ ҳисобланган 335 метрлик тўғонга эга бу қадар улкан миқёсли ГЭС мажмуаси қурилиши учун танланган майдоннинг сейсмиклиги Рихтер шкаласи бўйича 9−10 балл бўлган тоғ ҳудудида экани жиддий шубҳа-гумонларни келтириб чиқаради. Объектнинг маълум қилинган 3,9 млрд АҚШ доллари миқдоридан анча узоқ бўлган умумий смета қийматида амалий аниқлик мавжуд эмас, лойиҳавий ҳужжатлаш ишлари тўлиқ якунланмаган, обрўли экспертлар томонидан билдирилган жиддий мулоҳазалар инобатга олинмаган", — дейилади ҳужжатда.

"Тожикистон ҳукуматининг ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам минтақа учун улкан хавф туғдириши мумкин бўлган Роғун ГЭСи қурилишини давом эттириш учун қилаётган уринишлари эҳтимолий хавфлар ва Тожикистон ҳукумати томонидан ташланаётган хатарли одимларнинг тўғирлаб бўлмас оқибатларидан ҳавотирланмасликнинг иложи йўқ.

Шубҳамиз йўқ-ки, Тожикистон ҳукумати мамлакатни электр энергияси билан таъминлашдек мушкул масалани кичик ва ўртача ГЭСлар қуриш йўли билан ҳам ҳал этиши мумкин. Ва бунинг учун Тожикистонда дарёлар ва сув ресурслари сони етарли.

Тожикистонда бундай истиқболли дастурлар ҳаётга татбиқ этилаётганидан ҳам хабаримиз бор”, — дея қайд этилган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда қурилиши давом этаётган Роғун ГЭСи Марказий Осиёда энг йирик иншоот бўлиб, унинг илк пойдевори ўтган асрнинг 80-йилларида қўйилган эди.

Роғун ГЭСи 3600 мВт қувватга эга бўлиб, иншоот лойиҳасининг умумий қиймати тахминан 3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг тўғон баландлиги эса 335 метр бўлиб дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0