ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. АҚШнинг биринчи аёл Давлат Котиби(1997-2001) Мадлен Олбрайт Трамп мамлакат президенти этиб сайланса бу Путин учун "совға" бўлишини таъкидламоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ҳақиқат шуки, ноябр ойида Трамп ғалаба қозонса, бу Путин учун совға бўлар эди. Россиялик хакерлар Трампга сайланишда ёрдам бериш учун яқинда Демократлар партияси серверини бузган эди. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, Путин Трампни ғолиб сифатида кўришни жуда хоҳлайди. Бу ҳар бир америкаликни қаттиқ безовта қилмоғи лозим", — деб таъкидлаган Олбрайт хоним Демократлар партияси йиғинида.
"Темир девор"дан қочган одамнинг сўзларига қулоқ тутинг. Русларга "яшил чироқ" берилса, нималар рўй беришини яхшит биламан", — деган келиб чиқиши чехословакиялик бўлган Олбрайт.
"У мусулмон-ҳамкорларимизни биздан узоқлаштириб, терроризмга қарши курашимизга путур етказди, у бизнинг дўстларимиз ва иттифоқдошларимизни ташлаб кетишини айтиб, янги давлатларга ядро қуролини беришни ваъда қилди ва бу билан дунёда тутган мавқеимизни сусайтирди. Унга Путин ҳақида савол беришганида "етакчилик борасида у "5" баҳога лойиқ деб жавоб қайтарди", — деб таъкидлади Олбрайт.
Бир сўз билан айтганда, Мадлен Олбрайт Трампнинг ташқи сиёсат борасидаги қарашларини "ҳалокатга элтадиган" дея баҳолади.