ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Фрход Махмудов Россиялик томошабинга жуда яхши таниш. У кўплаб машҳур филмларда суратга тушган. Улар орасида “Бригада”, “Бухта Филиппа”, “Каменская-4”, “Последний бой майора Пугачева”, “Призвание”, “Прииск-2”, “Формула зеро”, “Закон и порядок”, “Застава”, “Проклятый рай”, “Маргоша”, “Меч”, “След саламандры”, “Морские дъяволы”, “Охотники за караванами”, “Шериф”, Шериф-2”, “Братство десанта”, “Команда”, “Пепел”, “Кухня”, “Роковое наследство”, “Салам Москва” ва бошқалар бор.
Спутник мухбири суҳбатни Россияга турли мамалкатлардан келган мигрантлар ҳаёти ҳақида суратга олинган “Салам Москва” филми ҳақида саволлардан бошлади.
Сизнингча фильмда мигрантлар ҳаёти ҳақиқатга яқин кўрсатилганми?
Биринчидан, фильм 4 йил олдин суратга олинган. Кейин у узоқ вақт токчада қолиб кетди, чунки ҳеч қайси телеканал уни кўрсатишни истамади. Кейин у интернетда намойиш этила бошлади. Биз ушбу фильмни ҳақиқий мигрантлар ётоқхоналарида суратга олганмиз. Унда Африка, Въетнам ва бошқа жойдан келган мигрантлар ҳаёи кўрсатилган. Фильмда ҳамма нарса 5-6 йил олдин мавжуд бўлган мигрантлар ҳаётига жуда яқин.
Демак, сизнингча ҳозир кўп нарса ўзгарган бўлиши мумкин?
Албатта, жуда кўп нарса ўзгарган. Биринчидан, мигрантларга патент бериш тизими йўлга қўйилди. Давлат бутун миграция сиёсатини ўзгартирди. Ҳозир, сериалда кўрсатилган чек-чегарасиз қонунбузарликлар йўқ. Бугунги мигрантлар ўз ҳуқуқлари ҳақида яхши билади. Ҳаммаси бўлмасада, кўпчиллиги.
Фильм суратга олиш вақтида бирор экстремал, хавфли жойларга борганмисиз?
Ҳа, бозорларда суратга олганмиз. Олдин улкан сабзавот бозорлари бўлар, у ерда мигрантлар ҳам яшаб ҳам ишлайдиган гаражалар бор эди. Ҳозир бундай жойлар камайиб қолди.
Сизнингча нима сабабдан сериални телевидениеда кўрсатишга рухсат беришмаган?
Биринчидан фильмда жуда кўп “куракда турмайдиган гаплар” бор эди. Айрим жойларда сюжет ўта мураккаблаштириб юборилган эди. Умуман фильмни фақа тун соат 12дан кейин кўрсатиш мумкин эди. Лекин телеканаллар бунга ҳам рози бўлишмади.
Нима ҳам дердим, Россия кўп миллатли мамлакат. Ҳар қандай миллатда албатта бир “тиррақи бузоқ” топилади. Умуман фильмда миллатлар масаласи ўта кескин қўйилган. Шунинг учун ҳам кўрсатишни чўчиган. Одамлар нотўғри тушунишидан қўрққан.
Сизнингча миграция муаммосини ҳам қилса бўладими?
Россия дунёдаги энг ҳудуди катта бўлган мамлакат, аҳоли бўлса кам. Ишчи қўллар етишмовчилиги доимо сезилиб туради. Шунинг учун яқин 5-10 йил давомида Хитойдан, Въетнамдан Ўрта Осиёдан мигрантлар барибир келади.
Айрим мухлисларингиз сизни кўпроқ ижобий ролларда кўришни хохлашини биламиз. Сиз эса кўпроқ салбий ролларда чиқасиз, нега?
Ҳақиқатдан ҳам кўп фильмларда мен “яхши бола” эмасман. Мен учун ижобий қаҳрамонларни ўйнаш қийинроқ, очиғи — зерикарлироқ. Ижобий қаҳрамон ҳамма ишни тўғри бажаради: тўғри туради, тўғри юради, тўғри гапиради, шунинг учун ҳам бундай қаҳрамон характери “тузсизроқ” чиқади. Ёмон одам ролини ўйнаш қизиқроқ. Унга роль истаган хусусиятни қўшишиб кутилганидан ҳам қизиқ қилиш мумкин. Умуман мен ўзимнинг барча ролларимини севаман. Ролларим – бу менинг болаларим.
Сиз кимни ўз устозингиз деб биласиз?
Умуман менининг икки асосий ўқитувчим бор. Биинчиси – Михаил Андреевич Глузский. Бу киши буюк устоз, у билан мен илк қадамимни қўйганман. Бизларга у Станиславскийнинг “Этика”сини ўқиб берарди. Бизда эса, гуруҳнинг ярми зўрға рус тилини тушунар эди. Кўлобдан келган бир йигит – бирор сўз ҳам тушунмас эди. Вақт ўтиб, аъло даражага етди, ҳозир уйланган, яхши ишлаб юрибди.
Иккинчи ўқитувчингиз ким?
Собиқ Иттифоқ бузилиб кетганидан кейин, 1994 йилда, мен узимга иш топа олмай юрган вақтларимда Роман ГРигорьевич Виктюк қўлига тушганман. Унинг театрида 13 йил ишладим. Россияда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлдим. Виктюк – мен учун буюк театр режиссери ва ўқитувчидир. Албатта у менинг тақдиримда улкан из қолдирди.
Виктюк билан ишлаш жуда қизиқ бўлган бўлса керак?
Мен ҳатто қандай бўлганини ҳам эслай олмайман. Автобус, самолет ва гастрол, гастрол, гастрол эди. Биз туну кун ишлар эдик. Мен уйга фақат кийим алмаштириш учун келар эдим ва дарҳол яна узоқ вақтга кетардим. Оғир вақтлар эди, ҳозир кам эсимда қолган.
Театрдан катта даромад олармидингиз?
Спектакл сонига қараб. Яшаса бўларди, пулим етарди. Кейинроқ эса, гонорарлар кескин камайиб кетди. Ойида камида 10та спектакл ўйнашга тўғри келар эди. Давлат томонидан бериладиган ойлик 7 минг рубл эди.
Сиз шу сабабдан Виктюк билан уришиб қолдингизми?
Йўқ, биз умуман урушмаганмиз! 13 йил давомида мен унинг бўёқлар қутисида битта рангга айланиб қолдим, ҳамма спектаклларда ўхшаш роллар ўйнайвериб. У менга ҳеч қандай янги роллар таклиф қилмай қўйди. Кейин янги актерлар ҳам келди. Хуллас объектив сабабларга кўра…
Кейин эса, асосан кинода роллар ўйнадингиз-а?
Ҳа, ҳозирча шундай, кейинроқ балким театрда ҳам ишларман, бирор антрепризада. Режалар бор, ҳозирча уларни айтмаганим маъқул.
Сизга замонавий ўзбек кинематографи ёқадими?
Яқинда улар, тўлиқ метражли “Барон” номли фильм суратга олишди. Ушбу кино Ўзбекистонда улкан муваффақият қозонган. Унга рус тилида овоз бердим, лекин афсуски, ҳалигача фильм рус тилида прокатга чиқмади.
Ўзбек киночилари – молодец. Улар бир жойда туришгани йўқ, нимадир яратишмоқда. Қозоғистонда ҳам яратишмоқда, лекин уларда бюджет каттароқ. Ўзбекистонда бўлса камроқ пулга бўлса ҳам яратишга уринишмоқда, шунинг учун уларнинг ишини ҳурмат қиламан.
Сизга актерлик касби қандай хурсандчилик беради?
Мен сизга бошқачароқ қилиб айтаман. Менда шундан бўлак қувонч йўқ. Мен фақат суратга олиш майдончасида ҳақиқатдан ҳам яшайман. Мен фақат у ердан кўкрагимни тўлдириб нафас оламан. Бундай ҳаётган ўрганиб қолганингдан кейин, ундан воз кечиш жудаям қийин.
20 йилдан кейин ўзингизни ким ўрнида кўрасиз?
Ҳеч бўлмаса тирик бўлишни истар эдим. Ҳозиргидек актер сифатида, бўлишни хохлар эдим. Яна ким бўлишим мумкин?
Россияда муваффақият қозониш учун мигрант–актер қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? Балким у Джеки Чандек эпчил ёки Раж Капурдек буюк бўлиши керакдир?
Билмадим, буни бир зумда муҳаё қиладиган ягона рецепти ёки дориси йўқ. Ҳар кимнинг ўз йўли бор. Ҳар бир инсон ундан ўзи топиши ва ундан ўз оёғи билан қадам ташлаши керак. Асосийси – ишлаш керак. Интилиш керак. Бошқа йўли йўқ. Ҳар бир имконият учун ҳаракат қилиш керак. Танловларга бориш керак, агентликларга сурат топшириш керак.
“Ўзбекфильм”га қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?
Ягона тилагим, ишлашда давом этишсин. Студия салкам 80 ёшда. Эслатиб ўтамиз Иттифоқнинг машҳур “Икки жангчи” фильми уруш вақтида Ўзбекфильмда суратга олинган. Ростини айтганда буюк Совет кинематографи айнан “Ўзбекфильм”да туғила бошлаган. Эйзенштейн ва бошқа барча буюклар уруш вақти бизникига келишган эдику. Уларнинг ярми “Ўзбекфилм”га ярми “Қозоқфильм”га қўшилишган эди. Албатта улар ҳам ўз ҳиссасини қўшган.
“Ўзбекфильм”да шунақа зўр ходимлар ишлардики, адашмасам, улар йилига 18 тадан фильм яратишар эди. Кичик Ўзбекистон учун бу улкан ютуқ бўлган! Мосфильм йилга 100 яқин кино суратга оларди, лекин бу ерда бутунлай бошқача бюджет. Буни тушунса бўлади. “Ўзбекфильм учун йилига салкам 20та фильм – бу улкан ютуқ бўлган. Фильми суратга олишда нафақат режиссер, оператор. Бу бутун гуруҳ ишилайди-ку: свет, гримм, костюм ва ҳо казо…
Афсуски, қайта қуриш ва бошқа ўзгаришлардан кейин барчаси бузилиб кетди. Кўп актерлар Россияга кўчиб ўтди. Баъзан, ҳатто Мосфильм ошхонасига кирсам “Ўзбекфильм”нинг ёки “Тожикфильм”нинг ярмини кўрар эдим. Ҳалигача кўпчилик шу ерда қолган. Бу ерда техник ишчилар, директорлар умуман кўпчилик. Иш бўлса бўлгани.
Сиз Тошкентдан Москвага кўчиб ўтганингизга пушаймон қилмайсизми?
Ўзимга бундай савол бермайман, севган касбим билан шуғулланмоқдаман. Бу ҳақда пушаймон қилиш мумкинми? Ҳар дом ҳам сен истаган нарсанг қўлиннга келиб тушавермайди-ку?. Лекин мен истаганимни топдим. Қандай қилиб пушаймон бўлай?
Тошкентда супер юлдуз бўлишингиз мумкин эди?
Бу аниқ эмас, 1990 йиллар бошида у ерда умуман иш йўқ эди. Мен аллақачон бошқа соҳага ўтиб кетган бўлардим, балким. 1990 йилларда у ерда ҳамма қўшиқчи бўлиб кетган эди. Тўйларда қўшиқ айтиш — ягона даромад манбаи эди. Ёки қизиқчилик қилиш. Мен эса — комик эмасман.
Мен ўз ватаним деб СССРни биланман. Ўзбекистон эса – менинг чин юракдан севган, кичик ватаним. У ерда кўплаб қобилиятли, ёрқин инсонлар дунёга келади.