Обама: полициячиларга "жуда кўп" ҳужум қилинмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда чиқиши вақтида "полициячиларга ҳаддан зиёд кўп ҳужум қилинмоқда" деб айтган.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўтган ҳафта якунида Қўшма Штатлар президенти Барак Обама "АҚШда полициячиларга ҳужумлар сони ортиб кетди", дея таъкидлаган. РИА Новости хабари асосида.

"Полициячиларга қарата отилган ўқлар — бу бизларга отилган ўқлардир", — деб қўшимча қилган у.

Бу орада АҚШ президентлигига республикачилардан ягона номзод Дональд Трамп Обама томонга пичинг "отишга" улгурди.

Унинг фикрича, Америка ҳукумати бошқаларга маслаҳат беришдан олдин ўз мамлакатида тартиб ўрнатиши лозим.

Балтимора шаҳри полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Далласдаги намойишда беш нафар полициячи қурбон бўлди
"Мамлакатимизда нималар рўй бермоқда, бир қаранг. Одамлар совуққонлик билан полициячиларни ўлдириб кетаётган бир пайтда биз қандай қилиб бошқаларга маслаҳат беришимиз мумкин?", — деган миллиардер.

Эслатиб ўтамиз, Америка куч органлари томонидан йўл қўйилаётган зўравонликка қарши норозилик акцияси вақтида Далласда беш нафар полициячининг отиб кетилгани жамоатчилик орасида жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, Батон-Руж шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган — бу сафар уч полициячи ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0