ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳридаги тартибсизликларда беш нафар полициячи қурбон бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Далласда полиция ходимларининг қора танлиларни судсиз отиб ўлдириш ҳолатлари кўпайишига қарши намойишлар бўлиб ўтган эди. Ушбу намойишлар давомида бир гуруҳ қуролланган шахслар полиция ходимларига қарши ўқ узган. Оқибатда беш полиция ходими қурбон бўлди ва 11 нафари яраланди.
Маълумотларга қараганда, отишмада гумон қилинаётган шахслардан бирининг ўзи полиция ҳузурига келган. Яна икки нафари махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олинган. Полиция хабарига кўра, намойишлар пайтида содир бўлган отишмани тўрт киши уюштирган. Жиноятчиларда яна бири қидирилмоқда.
Далласда полиция фаолиятига қарши намойишлар Луизинананинг Батон-Руж шаҳридага виоқеларадан кейин бошланди. У ерда душанбадан сешанбага ўтар кечаси полиция ходимлари икки қора танли фуқарони ерга ётқизиб, улардан бирини отиб ташланган. Кейинги куни худди шундай воқеа Миннесота штатининг Фолкой-Хайтс шаҳрида содир бўлган.