Туркия ҳукумати делегациясининг Москвага сафари 26-27 июлда бўлиб ўтади

© REUTERS/Murad Sezerтуркия байроғи
туркия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат вакиллари учрашувида энергетика, транспорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Туркия бош вазир ўринбосари Нуреттин Жаникли бошчилигидаги Туркия ҳукумати делегацияси Москвага 26-27 июл кунлари келади, РИА Новости хабарига асосан.

“Туркия элчихонаси хабарига асосан, бош вазир ўринбосари Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация келишини кутмоқдамиз”, — деди манбаа.

Унинг сўзларига қараганда Туркия энергетика вазирлиги вакиллари ҳам ушбу делегация қаторига қўшилиши мумкин ва энергетика соҳасидаги масалалар бўйича алоҳида суҳбат бўлиб ўтиши мумкин.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Алеклей Лихачев журналистларга муассаса ҳақиқатдан ҳам ушбу учрашувга таёргарлик кўраётганини хабар қилди.

Россия президенти Путин ва Туркия президенти Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдўғон август бошида Россияда учрашади
  “Россия ҳукуматидан 26-27 июлда ҳукумат даражасида ҳам, вазирлик даражасида ҳам, давлатлараро комиссия даражасида ҳам учрашувлар таёрлаш ҳақида кўрсатма олдик”,- деди Лихачев.  

Бироз олдин, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, август бошида Путин ва Эрдўғон Россия ҳудудида учрашув ўтказади, деган хабарлар пайдо бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0