ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Владимир Путин ва Тойип Эрдўғон август бошида Россия шаҳарларидан бирида учрашади, бу ҳақда Чоршанба куни Россия президенти матбуот котиб Дмитрий Песков хабар берди.
“Ҳақиқатдан ҳам, айни дамда дипломатик каналлар орқали Путин ва Эрдўғон учрашуви ҳақида келишувлар олиб борилмоқда. Биз ушбу учрашув август бошида, Россия Федерацияси шаҳарларидан бирида бўлиб ўтиши ҳақида келишиб олдик”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Истамбул ва Анқара шаҳарларида 15 июл оқшоми давлат тўнтаришга уриниш бўлиб ўтган эди. Фожеада, охирги маълумотларга қараганда 208 фуқаро қурбон бўлган 1000 дан ортиқ киши жароҳатланган. 7,5 ҳарбийлар давлат хиёнатида гумон қилиб ҳибсга олинган.
Туркия ҳукумати ушбу исёнда АҚШ билан алоқадор бўлган мухолифатчиларни айблаган эди. Исёндан кейин эса, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ўз нутқида "АҚШ энди бизга дўст эмас" — деб эълон қилган ва Инжирликдаги НАТО базаси фаолияти чекланган эди.