Ўзбекистон аҳолиси сони 32 миллионга яқинлашди

Oбуна бўлиш
2016 йил 1 июл ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси сони 31 минг 807 кишини ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июл ҳолатига 31807,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 %га ўсган. Республика статистика қўмитаси матбуот-хизмати эълон қилган дастлабки маълумотлар шуни кўрсатмоқда.

Ўзбекистонликлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аҳолиси 31,5 миллиондан ошди
Шаҳар аҳолиси сони 16, 11 миллион кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 15, 697 миллион кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4 %) ташкил этди.

2016 йилнинг январ-июн даврида 318 мингта бола туғилиб, мос равишда туғилиш коэффициэнти 20,2 промиллени ташкил қилди (2015 йилда 20,2 промилле бўлган).

2016 йилнинг январ-июн ойларида 73,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффициэнти 4,7 промиллени ташкил этди.

Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,7 % қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6 % ўсимталардан, 5,5 % овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 6,3% нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,6 % бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этган.

2016 йилнинг январ-июн даври мобайнида 3,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициэнти 10,0 промиллени ташкил этди. Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 53,5 % перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 24,4 % нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,2 % туғма аномалиялардан, 3,0 % юқумли ва паразитар касалликлардан вафот этган.

2016 йилнинг январ-июн ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 92,4 мингта никоҳ ва 14,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициэнти 5,9 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициэнти эса 0,9 промиллени ташкил этди.

2016 йилнинг январ-июн даврида республика бўйича кўчиб келганлар сони 72,0 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 84,4 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 12,4 минг кишини ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 минг кишига кўпайди (2015 йилда минус 13,4 минг киши бўлган).

Янгиликлар лентаси
0