Ситора Фармонова нима сабабдан лицензиядан маҳрум қилингани ойдинлашди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вакили сўзларига қараганда, Ситора Фармонова хорижга чиқиш тартиб-қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан шундай чора кўрилган.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Сал олдин “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси сайтида хонандалар Сарвар ва Комил, шунингдек, актриса ва хонанда Ситора Фармонованинг лицензиялари тугатилиши ҳақида расмий билдириш эълон қилган эди.

Ўзбекнаво яна уч санъаткорни лицензиясидан маҳрум қилди
Ҳозирда маълум бўлишича, номлари тилга олинган хонандалар хорижга чиқиш тартиб-қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан шундай чора кўрилган. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси махсус рухсатнома берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоровдан олинган маълумотлар асосида daryo.uz хабар тарқатган.

"Биринчидан, ҳеч бир хонанданинг лицензияси бекордан бекорга тугатилмайди. Мазкур хонандалар хорижга чиқиб, огоҳлантирмасдан дам олиши майли, белгиланган тартиб-қоидаларни бузиб, концерт бериш даражасига ҳам етмоқда. Ўзбек санъаткорларининг чет элда концерт бериши яхши, аммо унинг ҳам ўзига яраша тартиб-қоидалари бор. Санъаткорларимиз қаерда концерт бераётганини биз билишимиз керак”, — деган "Ўзбекнаво" вакили.

“Иккинчидан, санъаткорларимиз чет элга бориб, у ерда 200—250 кишилик залларни ҳам тўлдира олмаслиги уятли ҳолат — эртага кимдир ушбу ҳолатни ҳам ёзиб чиқиши мумкин. Асосий мақсадимиз — ўзбек эстрада санъатини кўтариш, дунёга танитиш. Лекин санъаткорларимиз чет элга берухсат бориб, 200 кишилик зални ҳам тўлдира олмай, текинга концерт бериб, шарманда бўлиб қайтиб келишларини хоҳламаймиз”, — деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

«Азия MIX» жамоаси юлдузи Ситора Фармонова. - Sputnik Ўзбекистон
Ситора Фармонова: Гўзал оққушга айланган “иркит ўрдакча”
"Бундай ҳолатлар Сарвар ва Комил ҳамда Ситора Фармонова томонидан бир неча бор такрорланмоқда. Улар "Ўзбекнаво" эстарада бирлашмасини огоҳлантирмасдан четга элга чиқмоқда. Лицензия битимларида санъаткорларнинг огоҳлантирмасдан хорижга чиқиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Хорижга чиқиш тартиб-қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан ушбу тартиб қўлланилди”, — дея қўшимча қилган "Ўзбекнаво" бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Янгиликлар лентаси
0