Ўзбекнаво яна уч санъаткорни лицензиясидан маҳрум қилди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси 19 июл куни Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларни лицензиядан маҳрум қилди. Лицензия олиб қўйилгани сабаблари эса ошкор этилмаяпти.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси 19 июл кунидан эътиборан Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) ларни лицензиясидан маҳрум қилди. Бу ҳақда бирлашма расмий сайтида хабар қилинган.

Ария гуруҳи концерти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳеч ким рэпни таъқиқламоқчи эмас - Ўзбекнаво
"Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил)  томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан   2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз", — дейилган эълон қилинган расмий билдириш матнида.

Бирлашма шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчи эканлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси худди шундай сабаб билан Эсмеральда Рахматова (Тамила) ва Асқаржон Маликов(Замир)ни лицензиясидан маҳрум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0