ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. КХДР сешанба куни ўтказган баллистик ракеталар синовини Жанубий Корея портлари ва аэродромларига зарба беришга тайёргарлик мақсадида амалга оширганини маълум қилди, дея хабар тарқатмоқда РИА Новости Шимолий Корея радиоси тарқатган хабарга асосланган ҳолда.
"Ушбу синов машғулотлари Жанубий Кореядаги жанговар ҳудудларга зарба бериш мақсадини кўзлаб амалга оширилган эди. Ушбу ҳудудга ядровий уруш воситаларини олиб кираётган америкалик империалистлар билан ҳисоб-китоб қилиш вақти келди", — дейилган хабарда.
Агентлик хабарига кўра, машғулотларга Шимолий Корея етакчиси — Ким Чен Иннинг шахсан ўзи раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз,1950-1953 йилларда Корея ярим оролидаги ҳарбий тўқнашув тинчлик битими билан якун топганидан бери Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея муносабатлари “совуқ уруш” ҳолатида.
2016 йил 6 январ куни Шимолий Корея АҚШ томонидан йўқ қилиниши мумкинлиги хавфини олдини олиш мақсадида водород бомбасини синовдан ўтказганини маълум қилган эди. Америкаликлар бунга жавобан Жанубий Кореяга стратегик аҳамиятга эга бўлган қурол-аслаҳаларни кирита бошладилар.