ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Мамалкатда уюштирилган исёндан кейин Туркия Ҳарбий денгиз флоти адмирали ва 14 кемаси йўқолиб қолди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Бугунги кунда улар турган жойи номаълум. Ушбу кемалар навбатчиликдан кейин доимий базасига қайтиб келмаган. Исён содир бўлган тунда ушбу ҳарбий кемалар Қора ва Эгей денгизида навбатчилик қилаётган бўлган. Кемалардан бирида адмирал Вейсел Коселе бўлган. Унинг тақдири ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум эмас.
16 июл куни Рейтер агентлиги исёнчилар Гёлжюк базасидан Вейсел Коселе бўлган “Явуз” номли фрегатни олиб қочишди деган хабарлар пайдо бўлган эди.
Туркия Мудофаа вазири кемалар йўқолгани ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Туркия ҳукумати давлат тўнтарилиши билан боғлиқ шахсларни қидиришда давом этмоқда. ОАВлар хабарига кўра бугунги кунда мамлакатда 9,5 минг киши исёнга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Туркия ҳарбий ва дипломатик манбааларидан олинган хабарларга кўра, Туркиянинг 4 кемаси Қора денгизда, икки кемаси Румынияния Констанца портида, бири Болгариянинг Бургас портида.
Ундан ташқари, маълумотларга кўра, денгизда ҳукуматга бўй сўнишни истамаган Туркия сув ости кемалари бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
The Times хабарига кўра, исёнчилар бошқарувда бўлган кемаларнинг бир нечтаси Греция портларида бўлиши мумкин. Афинада ушбу маълумотлар тасдиқланмади.
Бироз олдин ОАВларда, НАТО Туркиянинг йўқолган кемалари қаерга ғойиб бўлганини билмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. НАТО ҳарбий-денгиз қўмондонлиги раҳбарияти хабарига кўра, Туркия улардан йўқолган кемаларни топишда ёрдам сўрамаган.
Туркия ҳуқуқни сақлаш органлари ва махсус хизматлари, бўлиб ўтган давлат тўнтаришга уринишдан кейин 7,5 минг кишини ҳибсга олди. Исён қурбонлари сони 208 кишига етди.