Туркия Мудофаа вазири мамлакатда тўнтариш хавфи ҳамон мавжудлигини айтди

© AP Photo / Emrah Gurel Туркиядаги аҳвол
Туркиядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Мудофаа вазири Фикрий Ишикнинг айтишича Туркия кўплаб тўнтаришларни бошдан кечирган, "аммо бу галгиси кишини ғазаблантирадиган хоинлик актидан бошқа нарса эмас. "Ҳатто чет эллик босқинчилар ҳам турк халқини осмондан туриб вертолёт ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилмаган", - дея баёнот қилди вазир.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Туркиядаги ҳарбий тўнтаришнинг олди олинди, аммо хавф тўлалигича бартараф этилгани йўқ, дея баёнот қилди Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишик душанба куни. РИА Новости хабари асосида.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Туркия ҳаво ҳудудида патрул парвозларни амалга оширишга буйруқ берди
"Шу кечаю-кундузда давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатларининг тўлиқ олди олинди, аммо биз хавф йўқолди, деб айта олмаймиз. Шу боис, ҳурматли Истамбул аҳли, сизлардан жаноб президентнинг ҳар бир сўзини диққат билан тинглашга ва то у сизлар уйга қайтишларингиз мумкин, деб айтмагунча майдонда қолишларингизни сўраймиз", — деб айтган вазир давлат тўнтаришига қарши митингга чиққан оломонга мурожаат қилиб.

Ишикнинг сўзларига қараганда, Туркия кўплаб тўнтаришларни бошдан кечирган, "аммо бу галгиси кишини ғазаблантирадиган хоинлик актидан бошқа нарса эмас. "Ҳатто чет эллик босқинчилар ҳам турк халқини осмондан туриб вертолёт ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилмаган".

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркия ҳарбий қўмондонлиги мамлакатда ҳукумат уларнинг қўлига ўтганини эълон қилган эди. Аммо бир кун ичида Туркия ҳукумати ушбу ҳарбий исённи бостиришга муваффақ бўлди ва бу ҳақда телеэфир орқали маълум қилди.

Энг сўнгги хабарларга кўра Тойиб Эрдўғон саройига қилинган ҳужумда — ҳарбий исёнда қатнашган 750 ҳарбий ҳибсга олинган ва унвонларидан маҳрум қилинган, улар орасида 5 нафар генерал ва 29 нафар полковник бор.

Хабарларга кўра, давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши ҳалок бўлган. Туркия ҳукумати АҚШда истиқомат қилаётган ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюленни ушбу исённи ташкил қилганликда айбламоқда.

Янгиликлар лентаси
0