ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия ҳаво ҳудудида патрул парвозларни амалга оширишга буйруқ берди, деб хабар қилган РИА Новости нашри.
Анадолу агентлиги хабарига кўра, назорат ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу парвозлар учун F-16 қирувчилари жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жума куни Туркия ҳукумати мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳаракатлари амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эди. Сал ўтиб, давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳарбий прокурор ва ювори лавозимда ишловчи 46 нафар зобит раҳбарлик қилгани маълум бўлди.
Айни вақтда бутун Туркия бўйлаб, исёнда гумон қилинган одамлар қамоққа олинмоқда. Туркия суди ҳарбий тўнтаришга алоқадор 99 кишини ҳибсга олган, 8 мингга яқин полициячилар ишдан четлатилган. Инжирлик базаси қўмондони ҳам қўлга олинган. АҚШ ОАВларининг ахборот беришича, у Америкадан бошпана сўраган.