ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Анқара давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилигида айбланаётган Фатхулла Гюленни топширишини сўраб, АҚШга расмий сўров юборди, деб таъкидлади Туркия Адлия вазири Бакир Бўздоғ. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
Вазирнинг сўзларига қараганда, Гюленнинг давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлигини исботловчи ва унинг назоратида бўлган Туркиядаги "параллел давлат" фаолияти борасида далиллар "керагидан ҳам ортиқ".
Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган. Улар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштирган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.