Эрдўғон: агар 10 дақиқа кеч қолганимда, мени ўлдиришарди

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда амалга оширилмоқчи бўлган давлат тўнтариши вақтида ҳалок бўлишига бир баҳя қолгани ҳақида сўзлади.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Мармарис шаҳридаги меҳмонхонада 10 дақиқа ушланиб қолганимда, давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлар, мени ўлдиришарди, деб таъкидлади Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. РИА Новости хабари асосида.

"Мармарис шаҳрида менга қарши операция ўтказилди. Икки нафар тан соқчим ўлдирилди. Агар 10-15 дақиқага ушланиб қолганимда, мени ҳам ўлдиришар эди ёки асир олишарди", — деди Эрдўғон CNN телеканалига берган интервьюсида.

Туркия президенти, шунингдек, Мармарис шаҳрига оилавий ҳордиқ чиқариш учун борганини маълум қилган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Туркия ҳаво ҳудудида патрул парвозларни амалга оширишга буйруқ берди
"Беш кунлик таътилда эдик. Кечаси тахминан ўнларда менга — Анқара, Истамбул ва бошқа жойларда аллақандай ҳаракатлар бошлани ҳақидаги хабарни етқизишди… Биз отелни тарк этишга қарор қилдик", — дея қўшимча қилди Туркия етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукуматни эгаллаб олишга ҳаракат қилган. Улар ҳарбий вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштирган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, ҳарбий исён оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0