Тожикистон ҳукумати минглаб фуқароларга ногиронлик нафақасини тўлашдан бош тортди

© AP Photo/Sergey PonomarevДушанбедаги паркларнинг бирида кекса киши пул санаяпти
Душанбедаги паркларнинг бирида кекса киши пул санаяпти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Такрор ўтказилган тиббий текширув натижасида ногиронлик нафақасини олаётган 12 минг нафар тожикистонликларда ногиронлик тасдиқланмаган. Бу ҳақда Пенсия ва ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Назокат Одиназода маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тожикистонда 12 минг кишига ногиронлик нафақаси тўланишдан тўхтатилди, деб хабар қилди Тожикистон республикаси Пенсия ва ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Назокат Одиназода. Спутник Тожикистон хабари асосида.

Жорий йилнинг олти ойи давомида Тожикистон республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги ногиронлик нафақасини олаётган 16 минг кишини тиббий текширувдан ўтказди. Натижада, аксарият нафақахўрларнинг ногиронлиги ўз тасдиғини топмади", — деб баёнот қилган Одиназода.

Хабарда айтилишича, тиббий кўрикдан ўтказилган пенсионерлар орасида фақат 4,5 минг нафаригина нафақа ёшига тўлгани муносабати билан нафақага чиққан. 2016 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра эса Тожикистонда нафақа ёшидагилар сони 629 мингдан зиёдни ташкил қилган.

ФМС текшируви вақтида қўлга олинган мигрантлар. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон аҳолисининг 67% тўйиб овқат емайди

Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон 1 июлдан нафақа, стипендия ва амалдорлар маошини кўтариш ҳақида фармонга имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон республикасида маошлар, нафақалар ва стипендиялар миқдори 2013 йилдан буён индексация қилингани йўқ. Ҳукумат бунинг боисини давлат бюджетида пул йўқлиги билан изоҳлаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0