Тожикистон аҳолисининг 67% тўйиб овқат емайди

© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтишФМС текшируви вақтида қўлга олинган мигрантлар.
ФМС текшируви вақтида қўлга олинган мигрантлар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳондаги иқтисодий инқироз маълум маънода Тожикистондаги оилалар яшаш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатди – Бутунжаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқотлар, Тожикистон аҳолисининг 67 фоизи ўзига етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга қурби етмаслигини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тожикистон Марказий Осиёдаги қашшоқ мамлакат сифатида ҳар қандай кескин ўзгаришларга чидамсиз, деб айтиш мумкин.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистон олдидаги қарзини тўлиқ узди

Мамлакатда мавжуд электр энергияси соҳасидаги танқислик, тоза ичимлик суви етишмаслиги, табиий газ муаммоларидан ташқари, ҳукумат вакиллари, аҳоли яшаш тарзи сифатини ошириш масалаларида ҳам ҳам қатор муаммоларга дуч келмоқда.

Бутунжаҳон банки ўтказган тадқиқотларда таъкидланишича, бу каби камчиликлар мамлакатда ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлар яшаш тарзини яхшилашда сўнгги ўн йилликда эришилган натижаларга ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Иқтисодиётда рўй берган ўсиш натижасида, мамлакатдаги қашшоқлик кўрсаткичи 2012 йилдаги 37,4%дан 2015-йилнинг биринчи кварталида 31,6%га тушган.

"Ҳозирги иқтисодий шароитларда эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва олдинга ўсишни таъминлаш янада мураккаб кечмоқда. Россия иқтисодиётидаги пасайиш Тожикистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатди”, — деб таъкидланади баёнотда.

Тожикистонда ўртача даромад 70 доллардан ошмайди

Бутунжаҳон банки ўтказган тадқиқот давомида мамлакатнинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи 3 минг оила савол-жавоб қилинди.

Сўровномада қатнашганларнинг 35% ўзлари учун етарли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилолмаслигини тан олган бўлса, аҳолининг 56% коммуннал тўловларни тўлашга қурби етмаслигини айтган, 45% аҳоли эса маблағ йўқлиги туфайли уй-жой қилмагани аён бўлган.

Сўровномада иштирок этган оилаларнинг реал даромади (ҳар бир оила бошига) 400 сомоний (тахминан 70 АҚШ доллари)ни ташкил қилиши аниқланган.

Сўровномада иштирок этган оилаларнинг ўз яшаш тарзидан қониқиши 5 балли шкалада 3,6 баллни ташкил қилган.

Сув ва газ танқислиги

Тадқиқот иштирокчилари, шунингдек: оиланинг нечта аъзоси иш билан таъминланган? Уй катталиги қанча? Уй жиҳозланиши қандай? Уй ичида ҳожатхона борми? Сув билан таъминланиш даражаси қандай? Деган саволларга ҳам жавоб берганлар.

Маълум бўлишича, 7% ҳолатда оиланинг барча аъзолари ишсиз эканлиги, 13% ҳолатда эса эр ёки хотин уйда ишсиз ўтиргани аниқланган. Сўровномада қатнашганларнинг 78% уйларида газ йўқлигини айтишган. Оилаларнинг 11% кичик ҳовлига эгаликларини таъкидлашган бўлса, 54% уйда ичимлик суви йўқлигини маълум қилган.

Айтганча, аҳолининг электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси оила яшаш тарзи яхшилигини кўрсатувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Бутунжаҳон банки маълумотлари, сўровнома иштирокчиларининг 50% электр-энергияси 10 кундан зиёд вақтга ўчирилиши муаммоларига дуч келганини кўрсатмоқда, оилаларнинг 20% эса сув танқислиги муаммосига рўбаро эканликларини тан олишган. Аҳолининг 78% ўз уйларини ўтин ёрдамида иситишлари маълум бўлган.

Миграция масаласи

Миграция масаласига келадиган бўлсак, ҳар бир оилада оилани моддий таъминлаш учун четга чиқиб кетган мигрант борлиги маълум бўлган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу йил Тожикистон фуқаролари орасида Россияга йўл олаётганлар сони кескин қисқарган — 96%дан 86%га тушиб қолган, пул топиш истагида Қозоғистонга йўл олаётганлар сони эса 82%дан 96%га ошган.

Янгиликлар лентаси
0