Тожикистон Ўзбекистон олдидаги қарзини тўлиқ узди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишТожикистон президенти Имомали Раҳмон.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўтган йили Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги 20,2 миллион доллар қарзини бутунлай узди”, - деб хабар қилди мамлакат Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзода.

 

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. "Ўтган йили Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги 20,2 миллион доллар қарзини бутунлай узди”, — деб хабар қилди мамлакат Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзода, РИА Новости хабари асосида.

Каримзоданинг таъкидлашича, ўтган йил бошида қарздорлик миқдори Ўзбекистон олдида 8 миллион долларни, Қозоғистон олдида эса 12.2 миллион долларни ташкил қилган.

"2016 йил бошида Тожикистоннинг умумий ташқи қарзи 2,18 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ЯИМнинг 27,8% демакдир", — деди Тожикистон Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзода.

Бугунги кунда Тожикистоннинг асосий кредитори Хитой бўлиб қолмоқда. Тожикистоннинг Хитой олдидаги қарзи 950 миллион долларни ташкил қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0