Олма-Отада фавқулодда ҳолат бекор қилинди

© REUTERS/Shamil ZhumatovОлма-Отада полициячиларга ҳужум уюштирилди
Олма-Отада полициячиларга ҳужум уюштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчиларга қарши ўтказилган операция якунлангани муносабати билан Олма-Отадаги террорчилик хавфининг "қизил" даражаси мўътадил(сариқ)га ўзгартирилди, дейилади қозоғистон Хавфсизлик қўмитаси расмий хабарида.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Қозоғистон Республикаси Антитеррор маркази Олма-Ота шаҳрида ўтказилган аксилтеррор операцияси ўз поёнига етгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Олма-Отада полициячиларга қуролланган ҳужум уюштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда террорчилик хавфининг "қизил" даражаси эълон қилинди
Душанба куни Қозоғистоннинг Олмалин тумани ИИБ биноси ҳамда МХХ департаменти биносига номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужум туфайли мамлакатда террорчиликнинг ўта хавфли  — "қизил" даражаси эълон қилинган эди. Шаҳар ўраб олинди ва у ерда кун давомида аксилтеррор операцияси ўтказилди. Маълумотларга кўра, ушбу жиноятда гумон қилинаётган икки шахс ҳибсга олинган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олма-Отада рўй берган отишмани террорчилик акти, деб баҳолади.

Террорчиларга қарши ўтказилган операция якунлангани муносабати билан Олма-Отадаги террорчилик хавфининг "қизил" даражаси мўътадил(сариқ)га ўзгартирилди, дейилади қозоғистон Хавфсизлик қўмитаси расмий хабарида.

Янгиликлар лентаси
0