ТОШКЕНТ 18 июл — Sputnik. Душанба куни Қозоғистоннинг Олмалин тумани ИИБ биноси ёнида отишма рўй берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Новости Казахстана" нашри отишмада бир нафар полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган. "Ҳодисага гувоҳ бўлган кишининг айтишича, полиция ходимининг жонсиз танаси Гоголь-Абилайхон кўчасидан топилган", — деб ёзган нашр.
Айни вақтда, Олма-Ота Фавқулодда Хизмати отишма муносабати билан аҳолидан ўз турар-жойларини тарк этмасликни сўраган. Айни вақтда шаҳарда террорчилик хавфининг "қизил" даражаси эълон қилинган.
Маълумотларга қараганда, ўқ товушлари Олма-Отанинг бир нечта туманларида жаранг топган."Жиноятчилардан бири қўлга олинди, ўраб олинган ҳудудда антитеррор операцияси ўтказилмоқда", — дея хабар қилган РИА Новостига Қозоғистон ИИБдаги манба.
Қозоғистон Миллий Хавфсизлиги қўмитаси эса жиноятчилар туманлардаги полиция бўлинмаси ва МХХ биносини ҳужум объекти сифатида танлашгани ҳақида маълум қилмоқда.
ОАВларда берилган сўнгги хабарга кўра, ҳодиса туфайли беш нафар инсон касалхоналарга ётқизилган. Қурбонлар сони аниқ айтилмаяпти.