Кремл Россия чегарасида юзага келган "гирдоб"дан ҳавотирда

© Sputnik / В. Борисенко / Медиабанкка ўтишНаряд чегарани қўриқлашга кириш арафасида
Наряд чегарани қўриқлашга кириш арафасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Туркия, Арманистон ва Қозоғистонда юз берган ҳодисалар юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Туркия, Арманистон ва Қозоғистонда шу кунларда рўй берган ҳодисаларга изоҳ берар экан, Россия чегарасида юзага келган "гирдобли ҳаракат"лардан Москва ҳавотир олмоқда, дея таъкидлади. РИА Новости хабари асосида.

Миллиардер Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги исён: Трамп ҳайратда, Пенс эса "бу Обама сиёсатининг натижаси", деб айтди
Эслатиб ўтамиз, жума куни кечаси Туркия ҳукумати мамлакатда амалга оширилмоқчи бўлган давлат тўнтаришининг олдини олишга муваффақ бўлди. Якшанба куни Арманистонда радикаллар полиция биносида асирларни гаровга олди, душанба куни эса Қозоғистонда номаълум шахслар Олма-Отадаги ИИБ бўлинмасига ҳужум уюштирди.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков бу ҳодисаларни бир хил таснифлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Битта ҳолатда гап ҳукуматни куч ёрдамида эгаллаб олиш ҳақида гап бораётган бўлса, иккинчи ва учинчи ҳолатга жиноятчиликнинг турлича кўриниши сифатида қараш мумкин", — деди у.

Дмитрий Песков чегаралардаги аҳвол кузатиб борилаётгани ва шунга яраша хавфсизлик чоралари кўрилаётгани ҳақида қўшимча қилди.

"Шубҳасиз, бизнинг чегараларимиз яқинида бундай "турбулентлик" ҳолатлари юз бериши ҳавотир уйғотмай қўймайди. Шу боис, воқеалар ривожини диққат билан кузатиб, уларни таҳлил қилиб боришга мажбурмиз", — деди Песков ва ҳар бир янги хабардан сўнг шунга яраша чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида гапирди.

Кремл вакили, шунингдек, Москва ўз қўшниларини стабил, гуллаб-яшнаётган давлатлар сифатида кўришни хоҳлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0