ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ҳаракатлари ўта шиддат билан рўй берди, деб таъкидламоқда республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп. РИА Новости хабари асосида.
Шу билан бирга миллиардер исённинг бу қадар тезликда амалга оширилганидан "ҳайратда" эканлигини маълум қилган.
Ўз навбатида, Индиана штати губернатори Майкл Пенс бўлиб ўтган ҳодисада Хиллари Клинтонни айбдор қилган.
"Бу масала АҚШнинг дунёдаги роли сусайгани билан боғлиқлигига шубҳа қилмайман. Ниццадаги мудҳиш теракт, АҚШдаги ҳужумлар, Туркиядаги — давлат тўнтаришига олиб келган ностабил аҳволни кўриб туриб, буларнинг барчаси Хиллари Клинтон ва Барак Обаманинг ўзгалар кетида туриб амалга оширган сиёсати натижаси, деган фикрга бораман", — дея баёнот қилган Пенс.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябр куни ўтказилади. Ҳозирда президентлик пойгасида Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда. Маълумотларга қараганда Хиллари учун америкаликларнинг — 45,5%и, Трамп учун эса — 32,9%и овоз берган.