ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин содир этилган теракт муносабати билан Франция раҳбари Олландга чуқур ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот-хизмати.
Кремль матбуот-хизмати хабарига кўра, Путин "мудҳиш ёвузлик" устидан ғалаба қозониш учун бутун бошли инсоният кучини бирлаштириб ҳаракат қилиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
"Биз террорчиликнинг ҳар қандай шаклига қарши аёвсиз кураш олиб бормоғимиз лозим: жангариларни ва уларнинг мафкуравий раҳнамоларини қуролсизлантириб йўқ қилишимиз, экстремистик инфратузилмаларини мунтазам равишда барбод қилишимиз ва уларнинг молиявий манбаларини йўқ қилмоғимиз лозим. Россия бу борада Франция ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан жипслашиб ҳаракат қилишга тайёр", — деб қўшимча қилган Путин.
Бундан ташқари, Россия раҳбари теракт туфайли ҳалок бўлган инсонлар оилаларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайишлари ҳақида тилак билдирган.