Тошкентликлар Франция халқига ҳамдардлик билдирмоқда

© UZ24Цветы у здания посольства Франции в Ташкенте
Цветы у здания посольства Франции в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт аҳолиси эрта тонгдан Франция элчихонаси олдига гуллар, шам ва болалар ўйинчоқлари олиб келмоқда. Элчихона саҳифасида Франция халқи номига чин кўнгилдан айтилган кўплаб ҳамдардлик сўзлари ёзилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳрида 84 кишининг умрига зомин бўлган мудҳиш террорчилик, Ўзбекистон аҳолисини бефарқ қолдирмади. Тошкентликлар эрта тонгдан Франция элчихонаси олдига гуллар олиб келмоқда.

Элчихона ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Франция халқи номига кўпчилик чин кўнгилдан айтилган ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирмоқда.

“Содир бўлган мудҳиш фожеа юзасидан бизнинг ҳамдардлигимизни қабул қилинг. Террорчилик доимо аблаҳ, сурбет ва ғайриинсоний бўлган. Франция халқи билан биргаликда қурбонлар руҳига учун дуо қиламиз”, — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

“Бугун эрталаб янгиликлардан билдим. Видеолавҳани кўриб…,  нима дейишимни ҳам билмай қолдим… Дунё буларнинг барчасидан чарчади” – деб изоҳ берган бошқа бир фойдаланувчи.

© SputnikНиццадаги теракт
Ниццадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Ниццадаги теракт

Эслатиб ўтамиз, кеча пайшанба куни кечқурун, Ниццадаги Англия қирғоғида террорчи юк автомобилини мушакбозликни томоша қилишга жамланган одамлар устига ҳайдаган. Фожеада  84 киши қурбони бўлган ва 200 киши жароҳатланган эди.   

Гувоҳлар айтишига қараганда, юк автомобили икки километр давомида зиг-загсимон юриб одамларни босган. Ундан ташқари террорчи одамларга қарата ўқ отган. Полиция уни йўқ қилган.

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси айни дамда Франция қутқарув хизматлари билан алоқада бўлиб Ниццада Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумотларни аниқламоқда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0