ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Кремлда Россия президенти Владимир Путиннинг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашуви бошланди. РИА Новости хабари асосида.
Музокаралар давомида Сурия ва Украинадаги аҳвол, шунингдек, икки томонлама муносабатлар масалалари кўриб чиқилади.
Учрашувда Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ва АҚШнинг Россиядагиэлчиси Виктория Нуланд ҳам қатнашмоқда.
Бу 2015-йил май ойидан бери Керрининг Россияга уюштирган тўртинчи ташрифидир.