ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда АҚШ ва Россия айни вақтда дунё учун, жумладан Сурия ва Украина учун ҳам кўпгина фойдали ишларни амалга ошириши мумкин, деб айтди. РИА Новости хабари асосида.
"Яна бир бор айтиб ўтмоқчиман, президент Обама ва мен айни вақтда АҚШ ва Россия дунё учун чинакам фойда келтирадиган кўп ишларни амалга ошириши мумкин, деган фикрдамиз. Бу ерда гап нафақат Сурия ёинки Украина давлатлари, балки биз жиддий зафарлар қучишимиз мумкин бўлган бошқа соҳалар ҳақида ҳам бормоқда", — деб таъкидлади Керри.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашуви Кремлда бўлиб ўтмоқда. Музокаралар давомида Сурия, Украина ҳамда иккиёқлама муносабатлар масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилган.