Ниццадаги терактнинг илк дақиқалари

Oбуна бўлиш
Пайшанба куни Франциянинг Ницца шаҳрида мудҳиш теракт содир этилди. Катта юк машинаси оломон устига бостириб бориб, одамларни янча бошлаган. Мудҳиш ҳодиса туфайли 84 киши ҳалок бўлган, юздан зиёд одамлар жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ушбу видео терактга гувоҳ бўлган одамлар томонидан суратга олинган. Гувоҳларнинг сўларига кўра, Ниццада терактнинг илк дақиқаларида одамлар ҳодиса жойидан тум-тарақай қоча бошлаганлар.

Хабар қилинишича, Бастилияни олиш миллий байрами куни халқ салют томоша қилиш истагида сув бўйида тўпланган. Маҳаллий вақт билан 22.30да катта юк машинаси оломон устига бостириб борган, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқ овозлари ҳам эшитилган.

Ниццадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Франция яна мотамда: Ниццадаги мудҳиш теракт туфайли 84 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса жойида бўлган одамларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи юк машинасини икки километрча зигзак тарзида бошқариб борган ва одамларни янчган. У шунингдек, халққа қарата ўт очган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли 84 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Юк машинаси ҳайдовчиси шу жойнинг ўзида йўқ қилинган.

Франция президенти Франсуа Олланд ҳужумни теракт деб атаган ва мамлакатдаги 26 июлда тугаши лозим бўлган фавқулодда ҳолат яна уч ойга узайтирилишини маълум қилган.

Nice Matin нашри хабарига кўра, юк машинаси рулида 31 яшар Тунис фуқароси бўлган. ОАВларда маълум қилинишича, жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига майда жиноятлар орқали таниш бўлган, аммо шу пайтгача унинг террорчиларга алоқадорлиги қайд этилмаган.

Терактдан жабр кўрганлар орасида чет элликлар, жумладан, россияликлар, швейцарияликлар, британияликлар ва испанлар бўлган.

Янгиликлар лентаси
0