Медведев: террорчилар фақат кучни тушунади ва уни ишлатмоқ даркор

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишРоссия Бош вазири Дмитрий Медведев
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ниццада содир этилган терактдан сўнг, дунё ҳамжамияти бу каби чақириқларга ҳамжиҳатликда жавоб қайтармоғи лозим, дея баёнот қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ниццада содир этилган мудҳиш теракт муносабати билан Франция ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирди ва дунё ҳамжамиятини террорчиликка қарши курашда бирлашишга чақирди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

"Маълумки, террорчилик чегара билмайди, у Европа учун ҳам, Осиё учун ҳам умумий чақириқдир. Ниццада содир этилган теракт, минг афсуски 80дан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетди, улар орасида болалар, сайёҳлар бор. ОАВларда ҳалок бўлганлар орасида Европа Иттифоқи ва Россия фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Бу чиндан ҳам ғуссали ҳодиса", — дея баёнот қилган Россия Бош вазири Монголия пойтахти Улан-Баторда бўлиб ўтаётган АСЕМ (Осиё — Европа) халқаро ташкилоти форумида.

"Бундай чақириқларга биргаликда жавоб излаш, ҳамжиҳатликда иш кўриш ва террорчиликка қарши курашиш учун биздан талаб этиладиган ҳаракатларни амалга ошириш бизнинг вазифамиздир. Террорчилар ва уларнинг ҳомийлари фақат кучни тушунади ва биз уни ишлатишимиз керак", — дея қўшимча қилган Медведев.

Ниццадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Франция яна мотамда: Ниццадаги мудҳиш теракт туфайли 84 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни, Франциянинг Ницца шаҳрида теракт амалга оширилди. Бастилияни олиш миллий байрами муносабати билан салют томоша қилиш истагида сув бўйида тўпланган оломон устига катта юк машинаси бостириб борган ва одамларни янча бошлаган, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқ овозлари ҳам эшитилган.

Ҳодиса жойида бўлган одамларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи юк машинасини зигзак тарзида бошқариб борган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли 84 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Юк машинаси ҳайдовчиси шу жойнинг ўзида йўқ қилинган.

Янгиликлар лентаси
0